Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

кўрсатилиб, мулойимлик қилинади ва сабр билан таълим берилади. Мубоҳни татбиқ қилишда Бухорийдаги ибн Умарнинг ҳадисида ўтганидек, Пайғамбар с.а.в.нинг Тоифни муҳосара қилишда лашкарга нисбатан қилган ишларига ўхшаб, икки ишнинг осонроғи олинади.


Энди мусулмонларнинг кофирларга нисбатан қаттиқ, қўпол, мағрур туришлари хусусида сўзласак.


Биринчиси - урушда:

  • Бухорийда Ваҳшийнинг ҳадиси келади: «Ийнийн йилида одамлар урушга чиқдилар. Ийнийн Уҳуднинг рўпарасидаги бир тоғ бўлиб, у билан Уҳуднинг ўртасида бир водий бор. Ҳамма жанг учун саф тортиб турганида, Сибоъ чиқиб, яккама-якка олишувга чақириб: «Менга талабгор борми?», деди. Унга Ҳамза ибн Абдул-Муттолиб чиқиб: «Эй Сибоъ, эй Анмор онасининг ўғли, эй аёллар номусига тажовуз қиладиган бузуқ, сен Аллоҳ ва Расули билан урушмоқчи бўлдингми?» деб, бир ҳамла қилган эди, у ўтиб кетган одамнинг кечаги кунига айланди-қолди…».
  • Ҳамза, Али, Барро, Холид, Амр ибн Маъдийкараба, Зоҳир ибн Рофеъ ва бошқаларнинг яккама-якка олишувлари тарих ва ғазавотлар китобларида жуда кенг ёритилган. Хоҳлаган одам уларга мурожаат қилиши мумкин. Бизнинг китобимиз қисса ва тарих китоби бўлмагани учун, мақсадга яраша бир ишора билан кифояландик.


    Иккинчиси - музокараларда:

  • Бухорийдаги Мисвар ва Марвоннинг ҳадисида келади: «… Муғийра ибн Шуъба ғилофли қиличи билан Пайғамбар с.а.в.нинг бошларида туриб олиб, қачон Урва Пайғамбар с.а.в.нинг соқолларига қўлини узатса, қиличнинг қўндоғи билан унинг қўлига уриб: «Торт қўлингни Пайғамбар с.а.в.нинг соқолларидан», дерди».
  • Шу ҳадисда Урва: «Аллоҳга қасамки, атрофингда сени ташлаб, қочиб кетадиган қаланғи-қасанғиларни кўряпман», деган эди, Абу Бакр уни рад қилиб: «Лотнинг фалонини ебсан, биз уни ташлаб, қочиб кетарканмизми?», деди. Муғийранинг ишини, гапини ва Абу Бакрнинг айтганларини Пайғамбар с.а.в. эшитиб-кўриб туриб, индамадилар. У кишининг индамаганлари шундай қилса бўлаверади, деганларидир.
  •  

    133-бет

    Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278